Хитойнинг Ченгду шаҳрида давом этаётган клублар ўртасидаги Осиё Чемпионатида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Футбол федерацияси.
Илк турда Япония чемпиони — «Нагоя Оушенс»га мағлуб бўлган «Локомотив», иккинчи турда Хитойнинг «Шенжен Нанлинг» клубига қарши тўп сурди. Аҳад Юсупов шогирдлари мазкур учрашувда рақибига 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва клублар ўртасидаги Осиё Чемпионати гуруҳ босқичидан чиқиш имкониятидан маҳрим бўлди. Дастлабки икки турда ҳам ғалаба қозонган Япониянинг «Нагоя Оушенс» ва Хитойнинг «Шенженг Нанлинг» клублари гуруҳдан кейинги босқичга чиқди.
Тошкентнинг Локомотив клуби мусобақанинг 3-тур учрашувини эртага, Австралия чемпиони «Вик Виперс» клубига қарши ўтказади.
Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. («А» гуруҳи, 2-тур)
«Локомотив» (Ўзбекистон) — «Шенжен Нанлинг Тиеланг» (Хитой): 2:6
Голлар: О. Холмуҳамедов 20, А. Юнусов 30, К. Лин 6, Л. Шиминг 8, 13, Р. Кларо 10, 38 З. Лианг 14
Эслатиб ўтамиз, «Локомотив» клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 1-турида ҳам мағлубиятга учраганди.
Изоҳ (0)