Хитойнинг Нанкин шаҳрида давом этаётган II ўсмирлар ёзги олимпиада ўйинларининг бокс мусобақаси финалида иштирок этган ўзбекистонлик боксчи Сулаймон Латипов энг енгил вазн тоифаси (49 килограммгача)да кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Ўзбекистонлик спортчи ҳал қилувчи баҳсни озарбайжонлик Руфат Ҳусейновга қарши ўтказди. Жангни баҳолаб борган ҳар учала ҳакам Руфат Ҳусейновнинг ғалабасини эътироф этди — 28-29, 27-30, 27-30.
Сулаймон Латипов Болгарияда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги ЖЧнинг ярим финалида айнан Руфат Ҳусейновни мағлуб этиб, финалга чиққанди.
Яна бир ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев (69 кг) ҳам бугун финал жангини ўтказади. Унинг Доминикан Республикасидан ташриф буюрган боксчи билан баҳси Тошкент вақти билан соат 12:15 да бошланади.
Изоҳ (0)