Май ойи охирида сотуви бошланган LG G3 флагмани компаниянинг 10 миллион дона сотилган илк смартфони бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
The Korea Times нашрининг маълумотига кўра, LG компанияси LG G3 смартфони 10 миллион донага яқин сотилганини тасдиқлаган. Бироқ, сотилган смартфонлар сони қачон айнан 10 миллионга етиши ҳақида хабар берилмаган.
LG G3 смартфонининг сотув ишлари бошланиши компаниянинг иккинчи чоракда сотган смартфонлари сонини 14,5 миллионга етказиб олиши учун хизмат қилган. Шунингдек, LG G3’нинг арзонроқ – G3 s ва G3 Stylus каби вариантлари ҳам тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, LG G3 смартфони ҳозирда бутун дунё бўйлаб сотилмоқда. Унинг Ўзбекистондаги нархи 1 800 000 сўмни ташкил этади.
Изоҳ (0)