Ирландия пойтахти Дублин шаҳрида кундузги тиғиз вақтда ўқувчи қиз йўл чети ва трамвай орасига тиқилиб қолди. Бу ҳақда Sky News’га таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қизнинг ўзи чиқа олмаётганини кўрган йўловчилар трамвайни оғдириш учун итара бошлади. Одамлар бир-бирини «Итаринг! Итаришда давом этинг!» деган чақириқлар билан трамвайни оғдиришга ундади.
Воқеани видеога олаётган йўловчи ҳам бироз ўтиб, қизни қутқаришга ёрдам бера бошлади. Бир қанча уринишлардан сўнг, йўловчилар трамвайни ўқувчи қиз қутилиб чиқа олиши учун керак бўлган масофага суришга муваффақ бўлди.
«Қопқон»дан чиқариб олинган қиз шифохонага етказилди. Шифокорлар қизнинг жиддий бўлмаган жароҳат олганини маълум қилди.
Изоҳ (0)