Халқаро валюта фонди (ХВФ)нинг тасарруфчи раҳбари Кристин Лагардга Франция ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан айблов қўйилди. Бу ҳақда France-Presse агентлигига таяниб, ИТАР-ТАСС хабар берди.
ХВФ раҳбари эса ўз лавозимидан истеъфога чиқмаслигини айтиб, чоршанбанинг иккинчи ярмида Вашингтонга қайтишини маълум қилди.
Сешанба куни Лагард собиқ мансабдор шахсларнинг ҳукумат вазифаларини бажаришда йўл қўйган ҳуқуқбузарликларини кўриб чиқувчи Франция Республика суди берган барча саволларга жавоб берди. 15 соатдан кўпроқ давом этган тергов натижасига кўра, ХВФ аввалроқ Францияда иқтисодиёт вазири лавозимида фаолият юритган Лагардга «жиноий эътиборсизлик» айбловини қўйди.
«Комиссия уч йиллик қидирув-суриштирув ишлари, ўнлаб соат давом этган терговдан сўнг, ҳеч бир қонунбузарликка дахлдор эмаслигимни аниқлаб, мени эр-хотин Тапилар компанияси ёпилишида етарли даражада эътиборли бўлмаган, деган қарорга келди», — дейди Кристин Лагард.
Изоҳ (0)