Ўзбек эстрадасининг гўзал вакилаларидан бири Райҳон бугун ўзининг янги видеоклипини мухлислар эътиборига ҳавола этмоқда. Бу ҳақда Popcorn.uz хабар берди.
«Не бўлар?» номли таронасига ишланган видеоклипнинг қизиқарли ғояси Райҳон ҳамда режиссёр Давлат Арабшоевга тегишли бўлиб, кўп сонли иштирокчилар қатнашган видео ҳаёт завқини тараннум этади. Ўз ўрнида моҳирона қўлланилган компьютер графиклари эса клипга ўзгача руҳ бағишлаган.
Бундан аввалроқ, Райҳоннинг «Не бўлар?» таронаси учун клип суратга олиш жараёнидан фотолавҳалар ҳавола этган эдик.
Изоҳ (0)