Хитойнинг Нанкин шаҳрида давом этаётган II ўсмирлар ёзги олимпиада ўйинларида Ўзбекистон термаси учинчи олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда UzDaily.uz хабар бермоқда.
Юнон-рум кураши бўйича бўлиб ўтга учрашувда ўзбекистонлик спортчи Илҳом Баҳромов (-50 кг) финалда озарбайжонлик Жаббор Нажафовни мағлубиятга учратди ва олтин медаль совриндори бўлди.
Айни дамда Ўзбекистон спортчилари ҳисобида саккизта — учта олтин, иккита кумуш ва учта бронза медаль мавжуд.
Нанкин шаҳридаги II ўсмирлар ёзги олимпиада ўйинлари 28 августга қадар давом этади.
Изоҳ (0)