«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Криштиану Роналдунинг «Кордоба»га қарши кечадиган ўйинда майдонга тушишини айтиб ўтди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
«У душанба куни майдонга тушишга шай бўлади. Роналду бир неча кун индивидуал машғулот олиб борди ва жароҳатини даволаб олди», — дейди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, Роналду Испания Суперкубоги доирасида кечган икки баҳсда жароҳати туфайли фақат бир бўлимдан ўйнаган эди.
Изоҳ (0)