Испания фуқаролик гвардияси ходимлари Испания қирғоқбўйида дам олаётган Марокаш қироли Муҳаммад VI ни жиноятчига чиқарди. Бу ҳақда El Mundo нашрига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа 7 август куни Испаниянинг ярим анклави бўлган Сеута шаҳрида содир бўлди. Бу ерда Марокаш қироли ёзги таътилни ўтказаётган бўлган. Қирол мулозимлари билан дам олаётган иккита катер ва учта гидроцикл (сув мотоцикли)ни кўрган фуқаролик гвардияси ходимлари текширув ўтказишга қарор қилади. Улар дам олувчилардан ўзларини таништириш ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини кўрсатишни сўради. Бу эса қиролни ғазаблантирди.
Нашрда қайд этилишича, минтақада учраётган қул ва гиёҳванд модда савдоси мазкур текширувни ўтказишга сабаб бўлган. Испания шаҳарларида истиқомат қилувчи африкалик муҳожирлар сўнгги вақтларда наркотик модда ва одам савдосида тезсузар моторли қайиқлардан фойдаланмоқда.
Орадан бироз вақт ўтгач, қирол Муҳаммад VI Испания қироли Филипп VI га қўнғироқ қилди. Филипп VI эса Ички ишлар вазири Хорхе Фернандес Диас билан боғланди. Натижада гвардиянинг мансабдор шахслари Марокаш қироли ҳузурига келиб, узр сўради. Муҳаммад VI уларга жавобан «гвардиячилар ўз ишини жуда яхши бажаргани», бироқ «унга кераклича ҳурмат кўрсатмагани»ни айтди.
Изоҳ (0)