«Бавария» ярим ҳимоячиси Франк Рибери тиззасидаги жароҳати тузалиб, сентябрь ойи ўрталарида майдонга қайтиши кутилмоқда, деб хабар берди Uff.uz.
«Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Аммо оғриқ ҳали ўтиб кетмади. Шундай бўлса-да, 10 кун олдингидан яхшироқман. Балки чоршанбадан машғулотларга киришарман.
‘Шальке’га қарши ўйинга қадар тайёр бўлишим қийин. Аммо ‘Штутгарт’га қарши 13 сентябрда бўладиган ўйинда майдонга тушишга умид қилмоқдаман», — дейди Рибери.
Изоҳ (0)