Чеченистон Республикаси Президенти Рамзан Қодиров Чеченистон ва Қримни бирлаштиришга қарши эмас. Бу ҳақда у Кавказдаги вазиятга изоҳ бераётганида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Сегодня» мамлакат ҳукумати ахборот хизматига таяниб.
«Қўшилиш ҳақида гап борса, Чеченистон бой Краснодар ўлкаси ёки юксак ривожланиш салоҳиятига эга Қрим билан бирлашиш керак», — деб қайд этди Қодиров.
Бундан аввалроқ, Чеченистон раҳбари Донбассдаги қурол ушлаган чеченлар кўнгиллилар бўлиб, улар билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров яриморол Бош вазири Сергей Аксёнов томонидан «Қрим мудофааси учун» медали билан тақдирланган.
Изоҳ (0)