ОФК коэффициентлар жадвалининг «клублар» ва «терма жамоалар» томонида кичик ўзгаришлар юз берди. Ўтган ҳафта ФИФАнинг янги рейтинги эълон қилинган бўлса, жорий ҳафтада ОЧЛ ва ОФК кубогининг чорак финал дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
ОФК коэффициентлар жадвалининг Ғарб минтақасида 4-ўрин учун ўзаро кураш олиб бораётган БАА ва Қатар ўртасидаги фарқ шу пайтгача бир баллни ташкил қилаётган эди. Энди эса ушбу фарқ 2,5 баллдан бироз ошди. БАА клуби ОЧЛ чорак финалида ғалаба қозонган бўлса, Қатар жамоаси ютқазди. Шунингдек, Қатар ФИФА рейтингида кўпроқ очко йўқотди. Натижада ана шундай фарқ юзага келди. Хабарингиз бор, жадвалда 3-4-ўринларни олган мамлакатларга кейинги икки йил давомида ОЧЛга «2+2» кўринишида ўрин ажратилади. 5-ўринга эса — «1+2».
БААнинг клублар томонида очко жамғариши эвазига Ўзбекистон ва БАА очколари орасида фарқ 0,5 баллга қисқарди (6,5 эди, 6,0 бўлди). Ҳозирда Ўзбекистон ОФК коэффициентлар жадвали бўйича 3-ўринда бормоқда.
Иккала минтақа жадвалининг қуйи қисмида айрим мамлакатларнинг ўринлари ўзаро алмашди.
Изоҳ (0)