Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 декабрда Фаластин терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказади. Учрашув Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади. Бу вақтда терма жамоа йиғин ўтказаётган бўлади, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Ушбу йиғин доирасида Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилиши ҳам кўзда тутилган. Аввал хабар берилганидек, ушбу учрашув 28 декабрда бўлиб ўтади.
Дубайдаги йиғин Миржалол Қосимов шогирдлари учун Осиё Кубоги олдидан сўнгги тайёргарлик жараёни бўлиши лозим.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси қитъа биринчилиги гуруҳ босқичида Хитой, Саудия Арабистони ва КХДР терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Изоҳ (0)