Open Signal тадқиқотчилари мобил қурилмаларда iOS ва Android операцион тизимларининг қайси версиясидан фойдаланилиши ҳақида статистикани эълон қилди. Бу ҳақда Mail.Ru маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Статистикага кўра, ҳозирда фойдаланилаётган iOS қурилмаларининг 91 фоизи операцион тизимнинг сўнгги – iOS 7 версиясида ишлайди. iOS 6 версиясида ишлайдиган қурилмалар саккиз фоизни ташкил эца, фақатгина бир фоиз қурилмалар iOS’нинг аввалги версияларида ишламоқда.
Ҳозирда фойдаланилаётган Android қурилмаларининг 20,9 фоизида операцион тизимнинг сўнгги версияси KitKat ўрнатилган. Android Jelly Bean версиясидаги қурилмалар эса 54,2 фоизни ташкил этади. Android қурилмаларининг 10,6 фоизи Ice Cream Sandwich версиясида ишлаётган бўлса, 13,6 фоизи Gingerbread ҳамда 0,7 фоизгинаси Froyo версиясида ишламоқда.
Изоҳ (0)