ФИДЕ шахмат бўйича нуфузли Гран-При турнирларининг мезбонларини аниқлади. Унга кўра, тўрт босқичдан бирига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади. Аниқроғи, 20 октябрдан 3 ноябргача ўтказиладиган Гран-При баҳслари пойтахтда бўлиб ўтади. Унда сайёранинг энг кучли гроссмейстерлари ўзаро дона суради, деб қайд этди «Olamsport».
Ундан аввалги ФИДЕ Гран-Приси 1—15 октябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ташкил этилади. Шунингдек, келаси йили ўтказиладиган қолган иккита Гран-Прига Теҳрон ва Москва шаҳарлари мезбонлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг 21 ноябридан 5 декабрига қадар Тошкентда ФИДЕ Гран-Приси юқори савияда ўтказилган эди. Унда Рустам Қосимжонов бирорта ҳам мағлубиятга учрамай, олтинчи ўринни эгаллаган эди. У бу галги мусобақада ҳам иштирок этади.
Изоҳ (0)