Бир кун ичида ижтимоий тармоқларда 19 август куни Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишида содир бўлган фавқулодда ҳолат юзасидан турли хабарлар пайдо бўлди, деб қайд этди Uz24.uz.
Фавқулодда ҳолат гувоҳи бўлганлар сўзларига асосланиб, поезд «Пушкин» ва «Буюк Ипак йўли» бекатлари орасидаги туннелда тутаб кетгани ва йўловчиларнинг метрополитен ходимлари томонидан эвакуация қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Uz24 мухбири Тошкент метрополитени билан боғланиб, содир бўлган воқеага ойдинлик киритди. Metroполитен вакили тутун чиққани ҳақидаги маълумотни рад этди. Унинг сўзларига кўра, машинист поездда юзага келган техник носозликни пайқаб, таркибни «Пушкин» бекатида тўхтатган. Йўловчилар мазкур бекатда туширилган. Носозликлар, хусусан, қисқа туташув 10 дақиқа ичида бартараф этилган ва поезд яхшилаб текширилиши учун депога жўнатилган.
Йўловчиларни кейинги поезд олиб кетган.
Изоҳ (0)