Sony компанияси сув остида ҳам тасвирлар олиш хусусиятига эга Xperia M2 Aqua смартфонини ишлаб чиқарди. Бу ҳақда Mobinfo.uz сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Xperia M2 Aqua компаниянинг сув остида тасвирлар олиш хусусиятига эга бўлган илк ўрта даражадаги смартфони ҳисобланади. Унда 4,8 дюйм 540×960 пикселли дисплей, 1,2 ГГц частотага эга тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 400 процессори, 1 Гб тезкор ва 8 Гб ички хотира, 8 мегапикселли камера, 2300 мА·соат қувватга эга батарея, Android 4.4 операцион тизими ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Sony компаниясининг Xperia Z2 смартфони юқори хусусиятларга эга ва у олти ҳафта тузли сув остида қолиб кетиб ҳам ишлашда давом этмоқда. Умид қилиш мумкинки, янги Xperia M2 Aqua смартфони ҳам Xperia Z2 каби сув остида тасвирлар олишга чидамли, бироқ нархи анча арзонроқ бўлади.
Sony Xperia M2 Aqua смартфони билан 1,5 метр сув остида 30 дақиқа давомида тасвирлар олиш учун рухсат берилган.
Изоҳ (0)