Ўзбекистон ҳамда Иордания миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини санаси ўзгарди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Футбол федерациясининг расмий сайти.
Унга кўра, 3 сентябрь куни бўлиб ўтиши керак бўлган ўртоқлик учрашуви Иордания терма жамоасининг илтимоси билан 4 сентябрга кўчирилди.
Иордания Футбол Уюшмаси вакиллари терма жамоа футболчиларининг йиғин санаси ўзгаргани туфайли ЎФФдан ушбу ўйинни бир кунга кўчирилишини илтимос қилган. ЎФФ терма жамоалар маркази мазкур илтимосни қондирган.
Шу тариқа, Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги учрашув 4 сентябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрь куни ўтказилиши кутилаётган Ўзбекистон ва Янги Зеландия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ҳам «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)