Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида Албания U-19 ёшларига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 0:0 ҳисоби билан дуранг ўйнади. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
Аввалроқ хабар берилганидек, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 17 август куни ўтказилган илк учрашувда Албания ёшларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 9—23 октябрь кунлари Мьянма мамлакатида ўтказиладиган Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этади.
Изоҳ (0)