Хитойнинг Нанкин шаҳрида давом этаётган иккинчи ўсмирлар ёзги олимпия ўйинларининг 19 август кунги баҳсларидан сўнг, медаллар жамғариш бўйича ҳамон мезбонлар пешқадамлик қилмоқда. Хитой терма жамоаси ҳисобидаги олтин медаллар сони олтитага етди. Шунингдек, мезбонлар битта кумуш ва олтита бронза, жами 13 та медаль жамғарди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Кейинги ўринлардан жой олган Россия терма жамоасида беш нафар олимпиада чемпиони бўлса, Венгрияда бу сон тўрттани ташкил этмоқда.
АҚШ, Хитой Тайпейи, Қозоғистон, Италия, Польша, Австралия, Жанубий ва Шимолий Корея, Бразилия, Вьетнам, Литва, Туркия, Украина, Буюк Британия, Япония, Швейцария, Эрон, жами 23 та терма жамоа таркибида ҳам камида бир нафардан олимпиада чемпиони бор.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккита бронза медаль билан 40-ўринга пастлади. Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон ўсмирлари медаль жамғариш бўйича 35-ўринни эгаллаб турган эди.
Изоҳ (0)