Кузда чиқиши кутилаётган янги Apple iOS 8 операцион тизимидаги яширин файллардан iPhone 6 дисплейи неча пикселли бўлиши аниқланди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
iPhone 6 смартфонининг 4,7 ҳамда 5,5 дюйм дисплейли ҳар икки тури ҳам 828×1472 пикселли бўлади. iPhone 5s дисплейи эса 640×1136 пикселли бўлган ва унинг пиксель зичлиги бир дюймга 326 пикселни ташкил этган.
Агар iPhone 6 дисплейи 828×1472 пикселли бўлса, у ҳолда 4,7 дюйм дисплейли смартфон пиксель зичлиги бир дюймига 359 пикселни, 5,5 дюйм дисплейли планшетофонники эса бир дюймига 307 пикселни ташкил этади.
Таққослаш учун, LG G3 смартфонининг дисплейи 1440×2560 пикселли ва унинг пиксель зичлиги бир дюймига 538 пиксель бўлса, HTC One (M8) смартфонида эса бу кўрсаткич бир дюймига 441 пикселни ташкил этади.
iPhone 6 смартфонидаги ушбу пиксель кўрсаткичлари расман тасдиқланмаган. Янги Apple смартфони ҳақидаги барча маълумотлар 9 сентябрь куни эълон қилиниши кутамиз, ҳозирча :)
Изоҳ (0)