App Store, Google Play ва Windows Phone Store интернет дўконларида нархлари 19 август санасидан арзонлаштирилган ёки бепул қилинган дастурлар тақдим этилди. Бу ҳақда Mail.Ru маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Дастурлар қанча пайтгача бепул ёки арзонлашган бўлиши ҳақида огоҳлантирувлар йўқ, аммо ҳозир бу янгилик амалда, юклаб олишга шошилинг!
iOS
- Audiko Ringtones Pro – аввал 91 сент бўлган ва ҳозирда бепул. Ушбу дастур ёрдамида 10 мингдан ортиқ рингтонларни смартфон учун танлаш мумкин, ёки унда ўзингиз ҳам мусиқа ярата оласиз. App Storeда у 4,5 баллга баҳоланган;
- Third Eye Crime ўйини – одатда 2,73 долларга сотилган ва ҳозирда бепул. Унинг App Store’даги рейтинги – 4,0 балл;
- Tribal Quest ўйини – аввал 2,73 доллар нархда сотилган бу ўйин ҳозирда бепул. App Store’даги рейтинги эса 4,0 балл.
Android
- Draft – аввал 4,08 доллар бўлган, ҳозирда эса 1,32 доллардан сотилмоқда. Ушбу матн таҳрирловчисининг Google Play’даги рейтинги 4,1 балл.
- Lucid Launcher Pro – 1,98 доллардан сотилган бу дастур ҳозирда 99 сентдан сотилмоқда. Google Play’даги рейтинги 4,5 балл.
Windows Phone
- Webster MultiDict – 4,25 доллардан сотилган ушбу инглизча суҳбатлашгич-луғат дастури ҳозирда бепул. Windows Phone Store’даги рейтинги эса 4,0 балл.
Изоҳ (0)