Шу кунларда профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида мунтазам жаҳон чемпиони Руслан Чагаев ўз оиласи билан АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб турибди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Руслан Чагаев дунё бокс марказига шунчаки ҳордиқ чиқаргани борган.
Эслатиб ўтамиз, Чагаев июль ойининг бошида Чеченистоннинг Грозний шаҳрида ўтказилган жангда Фрес Окендони очколар ҳисоби бўйича мағлуб этган эди.
Изоҳ (0)