20 август куни ўтказилиши кутилаётган Озарбайжон ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув маҳаллий матбуотда кўплаб қизиқишни келтириб чиқармоқда. Кеча ва бугун чоп этилаётган нашрларда Ўзбекистон термасининг имкониятлари чамалаб кўрилган, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Озарбайжон матбуоти Ўзбекистонни кучли терма сифатида баҳоламаяпти. Ўзбекистонга Осиёнинг ўртамиёна жамоаси сифатида қаралмоқда.
Vesti.az нашри Ўзбекистон номини «Уузвекистан» деб атаган. Балки озарбайжончасига шундай ўқилар. Ҳар ҳолда Ўзбекистон сўзи «б» ҳарфи билан ёзилади ва битта «у» ёки «ў» ҳарфи билан бошланади.
Бироздан сўнг Бокуда матбуот-анжумани бошланади.
Унда Миржалол Қосимов ва Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийи Берти Фогтс расмий маълумотларни тақдим этади.
Изоҳ (0)