Россиядаги football.kulichki.net сайти «Краснодар» ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовни Россия чемпионати 4-тури рамзий терма жамоасига киритди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
«Одил Аҳмедов — ‘Краснодар’нинг мавсум олдидан амалга оширган энг яхши трансферларидан бири. У рақиб ҳужумини бузиш билан биргаликда ўз жамоаси ҳужумини ташкил қилишда ҳам бирдек ўйнай оладиган универсал футболчи.
‘Ростов’га қарши кечган ўйинда ярим ҳимоячи ўз жарима майдончасидан рақиб жарима майдончасига қадар бўлган ҳудудни эгаллади ва жамоадошларига ҳужум уюштиришда катта ёрдам берди. Мана шу фаоллиги эвазига ўзи ҳам гол киритди.
Одил Аҳмедов тўпни қабул қилиб олгач, совуққонлик билан бурчакка пастлатиб зарба берди ва ‘Краснодар’ни ўйин охиридаги асаббузарликдан қутқариб қолди.
Ўзбекистонлик легионер ҳимояда ҳам яхши ўйнади. Шу боис Павел Мамаев тузалиб сафга қайтгач, асосий таркибдан жой олиш учун анча тер тўкишига тўғри келади. Умуман олганда, икки фронтда кураш олиб борадиган ‘Краснодар’га ротациялар керак бўлиши аниқ», — дейилади football.kulichki.net сайтида келтирилган мақолада.
Изоҳ (0)