Россия Премьер лигасининг 4-тури доирасида «Краснодар» «Ростов» меҳмони бўлди ва муҳим ғалабани қўлга киритди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Одил Аҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлади. Тенгкурашлар остида кечган учрашувнинг 23-дақиқасида краснодарликлар ҳужумчиси Жоазино жарима майдончаси ташқарисидан дарвозанинг «тўққизлиги»ни нишонга олиб, ҳисобни очди.
Шундан сўнг, қаҳрамонлик кўрсатиш «Краснодар» дарвозабони Андрей Синицинга келди. У 38 ва 42-дақиқаларда ўз дарвозасига белгиланган иккита пеналтини бартараф этди. «Ростов» футболчилари Дьяков ва Милич посбонни доғда қолдира олмади.
Иккинчи бўлимда эса Одил Аҳмедов ўзи бошлаб берган ҳужумни голга айлантирди. У тўпни қанотдан очилган Бистровга узатди ва Владимир тўпни яна Аҳмедовга қайтарди. Одил 12 метр атрофидаги масофадан дарвозани ишғол қилди.
Ушбу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. Аҳмедов ўйиннинг охирига қадар майдонда ҳаракат қилди.
Мазкур ғалабадан кейин «Краснодар» ўз очколарини саккизтага етказди ва 5-ўринга кўтарилиб олди.
Россия Премьер лигаси, 4-тур
«Ростов» — «Краснодар» 0:2 (0:1)
Голлар: 0:1 — 21 Жоаозиньо, 0:2 — 58 Одил Аҳмедов.
Ноаниқ пенальти: Дьяков (38, дарвозабон), Милич (42, дарвозабон) — иккиси ҳам «Ростов»
«Ростов»: Плетикоса, Милич, Баштуш, Дьяков, Горо, Фатуллаев (Ребко, 61; Трошечкин, 71), Думбия, Полоз, Гацкан, Торбинский, Бухаров (Григорьев, 61).
«Краснодар»: Синицин, Гранквист, Сигурдссон, Енджейчик, Газинский, Одил Аҳмедов, Лаборде (В. Бистров, 46), Измайлов (Р.Ажинжал, 83), Жоаозиньо, Петров, Ари (Вандерсон, 56).
Огоҳлантиришлар: Милич (19), Фатуллаев (26), Лаборде (43), Трошечкин (78).
Изоҳ (0)