Хитойда ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган иккинчи ёзги олимпиада ўйинларининг спорт гимнастикаси бўйича кўпкураш баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик Тимур Қодиров отда бажариладиган машқнинг саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, ҳал қилувчи финал босқичига чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
19 август куни ўтказиладиган финал мусобақасида Тимур Қодиров билан бирга яна етти нафар спортчи ўсмирлар олимпиада ўйинларининг медаллари учун кураш олиб боради.
Бугун спорт гимнастикасининг қизлар ўртасида ўтказиладиган кўпкураш мусобақаси саралаш босқичида яна бир ўзбекистонлик спортчи Вероника Орлова иштирок этади.
Изоҳ (0)