«Манчестер Юнайтед» клуби раҳбарияти «Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Анхел Ди Марияни қўлга киритишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақида Daily Mail нашрига таяниб, Uff.uz хабар тарқатди.
Инглиз клуби футболчининг трансфери учун 50 миллион фунт стерлинг (тақрибан 84 миллион доллар), футболчининг ўзини кўндириш учун ҳам 50 миллион фунт тўлашга тайёр.
«Манчестер Юнайтед» Ди Марияга ҳар ҳафта 200 минг фунт (335 минг доллар атрофида) маош тўлашни режалаштирмоқда. Бу эса Ди Марияни Руни ва ван Перси билан бир қаторда жамоанинг энг катта маош олувчи футболчисига айлантириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи «Реал» таркибида 45 та учрашувда майдонга тушиб, еттита гол киритган ва 22 та голли узатма берган.
Изоҳ (0)