Исроилнинг Тел-Авив шаҳридан Чехиянинг Прага шаҳрига учаётган самолёт йўловчиларини iPhone 5 смартфонининг ёниб кетиши сабабли эвакуация қилишга тўғри келди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Воқеа жойида бўлганларнинг сўзларига кўра, Ярдин Леви исмли йўловчи самолёт ичида ҳамёнини очганда унинг iPhone 5 смартфони ёнаётган ва ўзидан тутун чиқараётган бўлган. Смартфон ёнаётганини эмас, самолёт бортида тутунни кўрган йўловчилар ҳавотирга тушиб қолишган.
Аэропорт расмийлари барчани самолётдан эвакуация қилиб, барча буюмларни текшириб чиқишган. Смартфоннинг ёниб кетишига нима сабаб бўлгани аниқ эмас. Ёнғин туфайли ҳеч ким жароҳат олмаган.
Шундан сўнг, самолётда учиши керак бўлган 150 нафар йўловчи ўз манзили томон учган, фақат ёниб кетган iPhone аэропортда қолдириб кетилган.
Изоҳ (0)