Гондурасда мамлакат банкларининг биридан қимматбаҳо нарсаларни олиб кетаётган кичик самолётнинг ҳалокати натижасида камида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар бермоқда.
Гондурас ҳукумати вакиллари сўзларига кўра, авиаҳалокат Грасиас-а-Диос департаментидаги Пуэрто-Лемпира порти ҳудудида содир бўлган.
Икки моторли самолёт ҳозирча аниқланмаган сабаблар туфайли Кариб денгизи бўйида жойлашган Ла-Сейба шаҳридаги «Голосон» халқаро аэропортидан парвоз қилиши билан қулаган. Самолёт бортида икки учувчи ва икки нафар инкассатор ходими бўлган.
Тахминий маълумотларга кўра, авиаҳалокат парвоз амалга оширилган ҳудуддаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли содир бўлган. Самолёт қолдиқлари Гондурасдаги ҳарбий ҳаво кучлари вертолётлари ҳам қатнашган операция вақтида топилди.
Изоҳ (0)