Америкалик Леди Гага ижтимоий тармоқлардан бирида Токиога бўлган муҳаббатини изҳор қилиб, корейс тилидаги ёзуви бор кийимда тушган расмини жойлаган. Бу ҳақда «Сегодня» хабар бермоқда.
Қўшиқчи интернет орқали япониялик мухлислари ва Токиони севишини маълум қилиб, у ерда тушган расмларини жойлади. Япониялик мухлисларнинг эътибори қўшиқчи кийган ёрқин либоснинг олд қисмидаги корейсча ёзувга қаратилди.
Ғазабланган японияликлар Леди Гаганинг «шунчаки калтафаҳм америкалик» эканини айтиб, бу ҳаракати орқали «Леди Гага гўёки Кореяни Япония билан солиштириб, Кореяни кўпроқ маъқул кўришини маълум қилаётгандек. Шунинг учун у менга камроқ ёқа бошлади», — деган изоҳлар қолдирди.
Изоҳ (0)