Кореянинг Чхунчхон провинцияси Конжу шаҳрида автомобиль ҳайдаб кетаётган аёл бинога бориб урилди. Ҳалокат натижасида 50 киши жароҳатланди, бир бола оламдан кўз юмди. Бу ҳақда «Ренхап» агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Воқеа Сеулдан 160 километр узоқликдаги Конжу шаҳрида содир бўлди. Аёл маҳаллий насронийлар жамоатчилиги семинари бўлаётган уй деворига келиб урилган, машина уй деворини ёриб кирган.
Ҳозирда полиция йўл-транспорт ҳодисаси ҳолатлари юзасидан тергов-тафтиш ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)