Россия чемпионати 3-тур доирасида Москванинг «Локомотив» клуби «Ростов»ни 2:1 ҳисоби билан мағлубиятга учратди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
«Темирйўлчилар»га ғалаба келтирган ҳар икки голли вазиятда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов жамоадошларини узатма билан таъминлаган.
Денисов аввалига 5-дақиқадаёқ Алан Касаевни қулай вазиятга чиқарди. Ёзда «Локомотив» сафига ўтган Касаев адашмади ва ҳисобни очди. Шундан сўнг ҳам «темирйўлчилар» рақибга босим ўтказишда давом этди. 21-дақиқада Виталий Денисов Александр Самедовга тўпни ошириб берди ва ҳисоб 2:0 га етди.
Иккинчи бўлимда «Ростов» ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Аммо «Локомотив» сўнгги дақиқаларга қадар ғалабани ушлаб қолди.
Изоҳ (0)