14 август куни Норвегиянинг Тромсе шаҳрида Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси якунланди. Сўнгги турда туркиялик дугоналари билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси якунда 35-ўрин билан кифояланди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Ўзбекистонлик қизлар рейтинг бўйича олимпиадада 46-ўринда қайд этилди. 27-поғонадаги Беларусь терма жамоаси ҳисобида ҳам Ўзбекистон каби 13 очко бор. Фақат қўшимча кўрсаткичларга кўра, ўзбекистонлик шахматчи қизлар қуйироқда жойлашди.
Россия терма жамоаси қизлари кетма-кет учинчи бор олимпиада ўйинлари чемпиони бўлди. Совринли ўринларни Хитой ва Украина терма жамоалари бўлишиб олди.
Изоҳ (0)