Кеча, 14 август куни Норвегиянинг Тромсе шаҳрида Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси якунланди. Сўнгги турда ҳиндистонлик шахматчиларга 3,5:0,5 ҳисобида имкониятни бой берган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси якунда қўшимча кўрсаткичларга кўра, 17-ўрин билан кифояланишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Ҳиндистон терма жамоаси 3-ўринни эгаллаб, олимпиаданинг бронза медалига эга чиқди. Сўнгги турга қадар Ўзбекистон 7-ўринни эгаллаб турган бўлса, ҳиндистонлик гроссмейстерлар 8-поғонадан жой олган эди.
Сўнгги турда Польшани 1:3 ҳисобида енгган Хитой терма жамоаси 19 очко билан Олимпиада чемпиони бўлди. Венгрия кумуш, Ҳиндистон терма жамоаси бронза медалга сазовор бўлди.
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси (Тромсе, Норвегия)
Эркаклар. 11-турнинг муҳим учрашувлари:
- Россия — Франция: 2,5:1,5
- Польша — Хитой: 1:3
- Венгрия — Украина: 2:2
- Озарбайжон — АҚШ: 2,5:1,5
- Ҳиндистон — Ўзбекистон: 3,5:0,5
- Хитой — 19
- Венгрия — 17
- Ҳиндистон — 17
- Россия — 17
- Озарбайжон —17
- Украина —16
- Куба — 16
- Арманистон — 16
- Исроил —16
- Испания —16
Изоҳ (0)