Норвегиянинг Тромсе шаҳрида якунига етиб бораётган 41-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу турда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси чехиялик дугоналарига 1,5:2,5 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Терма жамоа сардори Сарвиноз Қурбонбоева ва тўртинчи тахтада ўйнаган Моҳинур Қаҳрамонова рақибаларига бир очкони тақдим этди. Ирина Геворкян рейтингда ўзидан юқорида турган рақибасини мағлуб этган бўлса, Севара Баймуратова Олга Сикорова билан дуранг ўйнади.
Ушбу мағлубиятдан сўнг, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 33-ўринга пастлади. Ғалаба қозонган Чехия эса 11-ўринга кўтарилиб олди.
Изоҳ (0)