Бугун УЕФА Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади. Хабар берилганидек, унда Чемпионлар лигаси ғолиби — Мадриднинг «Реал» жамоаси Европа Лигаси ғолиби бўлган «Севилья»га қарши кураш олиб боради.
«Спорт» канали мазкур учрашувни намойиш этишни режалаштираётганини маълум қилган эдик.
«Дарё» таҳририяти муштарийлар илтимоси билан бу масалага ойдинлик киритиш учун телеканал ходимлари билан боғланди.
«Спорт» телеканалидаги манбамиз аввал қайд этилганидек, трансляция қилиш учун бирорта ҳам шартнома имзоланмагани боис беллашув намойиш этилмаслигини маълум қилди.
УЕФА Суперкубоги учун бўлиб ўтадиган баҳс «Спорт»нинг 12 августда тақдим этиладиган кўрсатувлар рўйхатига ҳам киритилмаган. Унинг ўрнига «Дунёнинг энг зўр атлети» номли ҳужжатли фильм намойиш этилади.
«Реал» ва «Севилья» ўртасидаги ўйин «НТВ» ва «НТВ Плюс футбол» каналлари орқали жонли тарзда эфирга узатилади, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Изоҳ (0)