WebOS операцион тизимидаги янги LG Smart TV телевизорлари қатори — бу ақлли телевизорлардан фойдаланишнинг осон ва қулайлик томонга юз тутишидир. 55LB730V, 55LB673V ва 47LB652V моделлари энг сўнгги замонавий дизайн, беқиёс тасвир сифати билан фарқ қилишидан ташқари, бирталай ниҳоятда ранг-баранг қўшимча имкониятларга эга, деб хабар бермоқда LG компанияси.
Жумладан, агар созлаш жараёнида қандайдир савол туғилса, жонли қушча Bean Bird ёрдамга келади.
Launcher ишга тушириш панелининг марказий қисмига аввалдан премиум-контент ўрнатилган. Менюнинг чап томонида тарих (сўнгги ишга туширилган иловалар), ўнг қисмида эса фойдаланувчи томонидан ўрнатилган иловалар ва телевизорнинг асосий функцияларига кириш ўрин олган.
Фойдаланувчилар ишга тушириш панелини ўз хоҳишларига кўра ёрлиқларни ташиш йўли билан созлаб олишлари мумкин. Биридан бирига ўтиш ҳам жуда осон — битта чақирувда амалга ошади, шунинг учун бошқасига ўтишда фойдаланаётган иловани ёпиб қўйишнинг ҳам ҳожати бўлмайди.
Бундан ташқари, LG дўкони жуда кўп миқдорда тўғри эфирга узатиладиган иловалар ва кўрсатувларни, видео ва мусиқани таклиф этади. Янгиланган дўкон барча тақдим қилинаётган контентни бир жойда ушлайди, бунинг устига уларнинг энг машҳурлари саралаб олинган. Оптималлашган қидирувни амалга ошириш учун эса овозни танувчи функцияли Magic Remote универсал пультидан фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, 55LB730V, 55LB673V ёки 47LB652V моделларига исталган ташқи қурилмаларни улаш мумкин. WebOS операцион тизими автоматик равишда уларни топиб, телевизор экранига чиқаради. Булардан ташқари, фойдаланувчи киришларни бошқатдан номлаши ва уларга кейинчалик керакли кириш қидирувини енгиллатувчи ўз пиктограммаларини бериши мумкин.
Smart Share функцияси орқали смартфонни телевизорга улаш ва унинг дисплейидаги тасвирни кенг экранга чиқариш мумкин.
Янги «Файл менежери» функцияси телевизорда яратилган исталган фото ёки видео материални USB-ташувчига кўчириб олиш имконини беради.
Изоҳ (0)