2014 йил 16 август куни Бухоро шаҳрида навбатдаги э-спорт бўйича Ўзбекистон чемпионати — Zo‘r-Zo‘r UCG 2014 бошланади. Бугун, 12 август куни Тошкент шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида бу йилги чемпионат қандай ўтказилиши ҳақида маълумот берилди.
Чемпионат Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Beeline компанияси томонидан қўллаб-қувватланади.
ESWC — 2014 FIFA Uzbekistan саралаш турнири Ўзбекистоннинг тўртта шаҳри — Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва Тошкентда 16 августдан 15 сентябрга қадар ўтказилади. Миллий финал 26 сентябрь куни ICTExpo — 2014 Анъанавий ахборот технологиялари халқаро кўргазмасининг асосий саҳнасида бўлиб ўтади. Тақдирлаш маросими 27 сентябрда ўтказилади.
ФИФА — 2014 ғолиби Францияда ўтказиладига ESWC — 2014 жаҳон кубоги финалида иштирок этади.
Чемпионатда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва турнир ўтказилиши қоидалари билан Uzbekistan Cyber Games’нинг Facebook’даги расмий саҳифасида танишиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, э-футбол бўйича жаҳон кубогининг финал босқичи 2014 йил 29 октябрдан 2 ноябргача Франция пойтахтида Париж ўйинлар ҳафталиги (Paris Games Week) доирасида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)