Самарқанд аҳолиси телефон рақамларига ҳеч қандай танловда иштирок этмаганига қарамай, ютуқли акция ғолиби бўлганлик билан боғлиқ хабарлар келмоқда. Бу ҳақда «Дарё»нинг самарқандлик муштарийлари хабар берди.
«Дарё» муштарийининг маълум қилишича, Faberlic компанияси деб ўзини таништирган киши рақам эгасининг ютуқли акция ғолиби бўлгани ҳақида SMS жўнатмоқда. Хабарда қайд этилган телефон рақамига қўнғироқ қилган муштарийга 20 фоизли чегирма ютиб олганини маълум қилишган.
Муштарийнинг таъкидлашича, у ҳеч қандай акцияда иштирок этмаган.
«Дарё» таҳририяти ҳам маълумот учун берилган рақам билан боғланди. Гўшакни кўтарган оператор ютуқ борасидаги саволларга телефон орқали жавоб бера олмаслигини, барча маълумотларни SMSда кўрсатилган манзилга ташриф буюрибгина олиш мумкинлигини айтди.
Изоҳ (0)