Норвегиянинг Тромсе шаҳрида давом этаётган 41-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 8-тур учрашувлари ортда қолди. Ушбу турда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси испаниялик дугоналарига қарши дона сурди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Бу сафар Сарвиноз Қурбонбоева сардорлигидаги шахматчи қизлар европалик рақибаларига 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мусобақа якунланишига уч тур қолди. Ҳозирда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 10 очко билан 29-ўринни эгаллаб турибди.
Сабрина Вега Гутерес — Сарвиноз Қурбонбоева: 1:0
Олга Александрова — Ирина Геворкян: 0,5:0,5
Анна Матнадзе — Севара Баймуратова: 0,5:0,5
Амалия Араназ Мурилло — Олга Собирова: 1:0
Изоҳ (0)