Баҳрайн Маданият вазири ОАВ вакиллари билан суҳбатлашаётганида марокашлик мухбир аёл вазирнинг мобил телефонини ўғирлади, деб хабар бермоқда «РИА Новости» Emirates 247 онлайн-газетасига таяниб.
Баҳрайн Маданият вазири Маи бинт Муҳаммад ал-Ҳалифа Марокашнинг Танжер шаҳрига ташриф буюрди. Мухбирлар билан суҳбат қуриш вақтида вазир мобил телефони йўқолганини сезиб қолди. Полицияга мурожаат этилгач, видеокамера орқали вазирнинг телефони стол устида турганида маҳаллий журналистлардан бири уни билдирмай олиб, сумкасига солиб қўйгани аниқланди.
Гумондор аёл қисқа муддат ичида ўз уйида ҳибсга олинди. Айбини тан олиб, телефонни қайтарганига қарамай, полиция ходимлари аёлни сўроқ қилиш учун олиб қолди.
Изоҳ (0)