Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Россия президенти Владимир Путин билан бўлган учрашувда Қорабоғ можароси чўзилиб кетгани ва унинг ечимини топиш кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар бермоқда.
Учрашув Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Қорабоғ муаммосини ҳал қилиш масаласига бағишланди. Алиевнинг фикрича, Россия ва Озарбайжон ўртасида сўнгги йилларда барқарор ижобий ривожланиш кузатилмоқда.
«Биз буни жуда қадрлаймиз ва Россияни халқаро миқёсдаги асосий ҳамкорларимиздан деб биламиз», — дейди Кавказорти республикасининг раҳбари.
Илҳом Алиев, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик кўплаб соҳаларни қамраб олганини таъкидлаб, ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий йўналишларда ўрнатилган муносабатлар ижобий натижа кўрсатаётганини қайд этди. Хусусан, товар айирбошлаш ва ўзаро сармоя киритиш ҳажми ўсмоқда.
«Биз минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик борасида ҳам салоҳиятли ҳамкорликка эришиш тарафдоримиз», — деди Илҳом Алиев.
Изоҳ (0)