Motorola компанияси Google I/O конференцияси пайтида Moto 360 ақлли соати ёз охирида тақдим этилиши ҳақида гапирган эди. Шунда ушбу ақлли соат янги Moto X+1 смартфони билан бирга тақдим этилиши тахмин қилинган.
Бу гаджетларнинг сотувга чиқиши, сўнгги тахминларга кўра, сентябрга қолдирилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Droid Life маълумотига кўра, Moto X+1 смартфони 25 сентябрь куни сотувга чиқиши мумкин.
Шунингдек, сентябрь ойида Samsung Galaxy Note 4 смартфони сотувга чиқиши кутилмоқда. Apple’нинг iPhone 6 смартфони ҳам октябрда эмас, сентябрь охирида сотувга чиқиши мумкин.
Изоҳ (0)