Пойтахт марказида жойлашган собиқ «Чорсу» меҳмонхонасининг биноси қайта қурилади. Бу борадаги ҳукумат қарори 2014 йил сўнгига қадар қабул қилиниши кутилмоқда, деб хабар берди «Анҳор».
7 август Тошкентда бўлиб ўтган Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг матбуот анжуманида бинодан фойдаланиш бўйича бир қатор таклифлар бор эканлиги қайд этилди.
Бинонинг янги кўриниши борасидаги ишлар ҳукумат қароридан келиб чиқиб амалга оширилади.
kdesignandart.blogspot.com муаллифининг маълум қилишича, 23 қаватли бино 452 хонадан иборат.
1982 йилда қурилган меҳмонхона аввалига «Москва» номини олган. Ўзининг жойлашган ўрни ҳамда тенги йўқ дизайни билан тез орада бино шаҳар тимсолига айланган.
2000 йиллар бошида меҳмонхона таъмирлаш учун ёпилган. Бироқ таъмирлаш ишлари вақти-вақти билан тўхтаб қолган. Бу вақт мобайнида бино реклама баннерлари учун қулай жойга айланди. Халқ орасида бинони туркиялик тадбиркор сотиб олгани ҳақида миш-миш тарқалди. Айримлар эса меҳмонхонанинг Жанубий Корея савдогарларидан бирига сотилгани ҳақида гап тарқатди.
Жорий йилнинг июль ойида интернетда меҳмонхонанинг қайта таъмирлаш ишларидан сўнг қандай кўринишга келиши билан боғлиқ расмлар пайдо бўлди.
Ҳозирда бино қурилиш тўсиқлари билан ўраб қўйилган.
Изоҳ (0)