Samsung компанияси 3 сентябрь куни янги Galaxy Note смартфонининг тақдимоти бўлишини тасдиқлади. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Янги Galaxy Note смартфонининг қандай номланиши ҳақида маълумот берилмаган. Балки у кутилаётган Galaxy Note 4 деб номланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Samsung Galaxy Note 4 планшетофони 5,7 дюйм 2560×1440 пикселли дисплей, 3 Гб тезкор хотира ва 16 мегапикселли камерага эга бўлиши мумкин. У ботиқ дисплей ва метал корпусга эга бўлиши ҳақида ҳам тахминлар мавжуд.
Изоҳ (0)