Қозоғистоннинг Остона шаҳрида давом этаётган теннис бўйича соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат Summer Cup халқаро турнирининг жуфтликлар мусобақасида ярим финалчилар номи маълум бўлди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Россиялик Ангелина Габуева билан тандем ҳосил қилган ўзбекистонлик теннисчи Влада Якшибарова чорак финалда турнирнинг биринчи рақамли жуфтлиги деб таснифланган Полина Пехова ва Светлана Пираженко (Беларусь) ҳамкорлигини 5:7, 6:3, катта тай-брекда 10:6 ҳисобида таслим этди.
Якшибарова — Габуева жуфтлиги финалга чиқиш учун турнирнинг учинчи тартиб рақамли дуэти — россиялик Евгения Пашкова ҳамда қирғизистонлик Ксения Палкина билан ҳисоб-китоб қилади.
Изоҳ (0)