6 август куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Халқаро таэквондо федерацияси (ITF) раҳбари Чанг Унг билан шу кунларда таэквондо бўйича Тожикистонда ўтказилаётган жаҳон чемпионатини муҳокама қилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосланиб, «Новый век» газетаси хабар бермоқда.
Тожикистон раҳбарининг ахборот хизмати маълум қилишича, таэквондо бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳақида суҳбатлашган Чанг Унг мамлакатда жаҳон биринчилигининг юқори даражада ташкил этилгани ва олиб борилаётгани учун ўзининг миннатдорчилигини изҳор қилди.
Учрашув сўнгида ITF раҳбари Эмомали Раҳмонга мазкур спорт туридаги энг юқори даража ҳисобланган тўққизинчи дан қора белбоғни сертификат ва кимоно билан биргаликда тақдим этди.
Изоҳ (0)