Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Фаррух Дўстов АҚШнинг Аптос шаҳрида давом этаётган «Челленжер» туркумига кирувчи мусобақанинг жуфтликдаги иштирокини ҳам муддатидан аввал якунлади. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бемоқда.
Фаррух мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларидан иборат The Comerica Bank Challenger турнирининг илк даврасида украиналик Иля Марченко билан биргаликда белгиялик Рубен Бемелманс ҳамда литвалик Лауринас Григелис тандемига қарши кортга чиқди.
Учрашувда рақиб теннисчилар тандеми 6:1, 6:7, катта тай-брекда 10:6 ҳисобида зафар қучиб, мусобақани давом эттириш ҳуқуқига эга бўлди. Фаррух ҳам, Иля ҳам яккаликда Аптосдаги иштирокларини якунлади.
Бундан ташқари, Фаррух яккаликнинг иккинчи даврасида америкалик Райан Уильямсга 4:6, 6:7(4:7) ҳисобида имкониятни бой берди.
Изоҳ (0)