6 август куни Ўзбекистонда Одам иммунитети танқислиги вирусига оид саволлар бўйича бепул ишонч телефони ишга тушади. Хизмат Тошкент шаҳридаги ОИЦга қарши кураш бўйича марказ томонидан БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури билан техник ҳамкорликда кўрсатилади. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар бермоқда.
Ишонч телефони «ОИТВ, сил, малярия касалликларининг тарқалишига қарши самарали курашишда миллий ҳамкорлар салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида «Ҳаёт линияси» номи билан йўлга қўйилади.
Ўзбекистоннинг исталган ҳудудидан 230-75-29 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ОИТВ инфексияси билан боғлиқ барча саволларга жавоб олиш мумкин. Телефон душанбадан жумага қадар 8:00 дан 20:00 гача, шанба куни эса 8:00 дан 17:00 га қадар ишлайди.
Телефон қилганларнинг рақами шифрланиб, суҳбатлар сир сақланади. Хизмат бепул тақдим этилади.
Изоҳ (0)